Мен кўплаб одамлар ҳалок бўлишини хоҳламайман, лекин вазият тақазо этса
Мен кўплаб одамлар ҳалок бўлишини хоҳламайман, лекин вазият тақазо этса, шундай бўлиши мумкин — Трамп Эрон билан урушнинг давом этиши ҳақида
АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Эрон билан уруш катта уруш эмас эди. Биласизми, бу аслида уруш ҳам эмас. Уларда ядро қуроли бор эди. Эронликлар ундан фойдаланишга тайёр эди. Агар биз зарба бермаганимизда, Эрон икки ҳафта ичида ядро қуролини қўлга киритган бўларди;
◾️ Эрон улкан ҳаво ҳужумидан мудофаа объектини қурди. Бунга улар тахминан икки ой сарфлади. Биз унинг қандай қурилаётганини кузатиб турдик. Қуриб битказилиши биланоқ, биз унга аниқ зарба бердик;
◾️ Эрон жуда жиддий рақиб. Яқин Шарқда Эрондан нима учун қўрқишганини тушунаман.
