Эронда ядро қуроли яратиш тарафдорлари кўпаймоқда
The New York Times ёзишича, Эронда ҳукумат ва сиёсий доираларда ядро қуроли яратиш ғоясини қўллаб-қувватловчилар сони ортиб бормоқда.
Илгари радикал ғоя сифатида қаралган ядро қуроли яратиш энди АҚШ ва Исроилнинг келажакдаги эҳтимолий ҳужумларини тийиб туришнинг ягона самарали воситаси сифатида кўрила бошлаган.
Жамоатчилик босими ва диний етакчиларнинг баёнотлари Теҳронни узоқ йиллик тинчлик доктринасини қайта кўриб чиқишга ва Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиш ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда.
