Япониядан Ўзбекистонга туристлар оқими сезиларли даражада кўпайди
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонга Япониядан келган туристлар сони сезиларли даражада ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, январь–сентябрь ойларида 36 686 нафар Япония фуқароси турли мақсадларда мамлакатимизга ташриф буюрган.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 12,7 минг нафарга кўп бўлиб, ўсиш суръати 1,5 баробарни ташкил этган.
Ташриф буюрувчиларнинг аксарияти, яъни 34 637 нафари Ўзбекистонга саёҳат қилиш мақсадида келган.
Қолган ташрифлар мақсадлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Қариндошларни йўқлаш — 1 032 нафар;
Хизмат сафари — 902 нафар;
Ўқиш — 106 нафар;
Даволаниш — 8 нафар;
Тижорат — 1 нафар.
Шундай қилиб, Япониядан келган фуқароларнинг 94 фоиздан ортиғи Ўзбекистонга айнан саёҳат мақсадида ташриф буюрган.
