Японияда қарийб 6 магнитудали зилзила юз берди

Японияда қарийб 6 магнитудали зилзила юз берди

Япониянинг Айчи префектурасида 8 ноябр куни 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Дўконларнинг ойналари синиб, одамлар биноларни тарк этишга мажбур бўлди. Табиий офат оқибатида камида 22 киши жароҳатланди.

Япония Метеорология агентлиги зилзилани 5,7 баллга баҳолаган бўлса, АҚШ Геология хизмати уни 5,5 магнитуда деб атаган. Зилзила Айчи префектураси атрофидаги катта ҳудудга таъсир кўрсатган. Жумладан, Ҳамамацу, Киото, Нара шаҳарлари, шунингдек, Фудзи тоғи жойлашган Яманаши ҳамда Гифу префектураларида ҳам силкиниш сезилган.

Япония Метеорология агентлиги келгуси бир ҳафта ичида, айниқса, яқин икки-уч кун давомида кучли зилзилалар такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: