UFC раҳбари Дана Уайт Трампнинг таклифини рад этди
UFC раҳбари Дана Уайт АҚШ президенти Дональд Трампнинг Оқ уй матбуот котиби лавозимини эгаллаш ҳақидаги таклифини рад этди.
Бу ҳақда CNN телеканали вазиятдан хабардор манбага таяниб хабар берди.
«Вазиятдан хабардор манбанинг маълум қилишича, Уайт ушбу ғайриоддий таклифни рад этган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Дональд Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини маълум қилган эди.
