Ўзбекистонда кучли ёмғир ва совуқ ҳаво кутилмоқда
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 10 ноябрдан республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. Қатор ҳудудларда кучли ёмғир, момақалдироқ ва шамол тезлигининг 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистонда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳафта давомида ҳарорат сезиларли пасайиб, кечалари айрим жойларда 2 даражагача совуқ кузатилади.
Тошкентда ҳам 9–11 ноябрь кунлари ёмғир ёғиши мумкин. 12 ноябрь куни эса ёғингарчилик кутилмайди.
