Аҳолига берилиши керак бўлган 9 455 та газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланди
20 октябрдан буён республика бўйлаб ўтказилган текширувларда аҳолига ажратилган газ баллонларини сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан боғлиқ 370 та ҳолат қайд этилган.
Сўнгги текширувларда яна 7 та ҳолат аниқланиб, уларда жами 249 та газ баллони қоидабузарлик билан сақланаётгани маълум бўлди.
Қоидабузарлар орасида газ таъминоти тизими ходимлари ҳам бор.
