Claude сунъий интеллект хизматида ҳам бутун дунё бўйлаб узилишлар кузатилди
Claude сунъий интеллект чат-боти фойдаланувчилари дунёнинг турли мамлакатларида хизмат фаолиятидаги носозликлардан шикоят қилмоқда.
Энг кўп шикоятлар Германиядан келиб тушган — 4,1 мингта. Францияда 3,5 мингта, Буюк Британияда эса 3,1 мингта мурожаат қайд этилган.
Фойдаланувчилар аккаунтга кириш, чат-ботдан фойдаланиш ва мобил илова ишида муаммоларга дуч келаётганини билдирмоқда.
