Ҳайдовчилик гувоҳномасини 43 млн сўмга олиб бермоқчи бўлган шахс судланди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини 43 млн сўмга олиб бермоқчи бўлган шахс судланди

Наманган шаҳрида фуқаро танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 2 500 АҚШ доллари ва 13 млн сўм талаб қилган.

У жабрланувчидан жами 43 243 000 сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга уринган. Бироқ 2026 йил 21 апрель куни пулни олаётган вақтида тезкор тадбир давомида ушланган.

Наманган шаҳар судининг 2026 йил 19 октябрдаги ҳукми билан судланувчи Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 2-қисми «а» банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Суд ҳукмига кўра, унга 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: