Францияда яна оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди 

Францияда яна оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди 

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, минглаб французлар яшаш харажатларининг ошиши, паст иш ҳақи ва таълимдаги муаммолар сабабли кўчаларга чиқди. Намойишчиларнинг бир қисми мамлакат президенти Макроннинг истеъфосини талаб қилди.

Норозилик акциялар Париж, Бордо, Марсел ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтди. Пойтахтда камида 60 минг нафар намойишчи кўчаларга чиқди.

Бутун мамлакат бўйлаб тартибни сақлаш учун 70 мингга яқин полициячи ва жандармни жалб қилинди. Франция Ички ишлар вазирлигига кўра, намойишларда 120 дан ортиқ киши қўлга олинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: