Украинада сув тарифлари бир йилда 2 баравардан кўпроқ ошди

Украинада сув тарифлари бир йилда 2 баравардан кўпроқ ошди

Украина Давлат статистика хизмати маълумотига кўра, октябрь ойида сув таъминоти нархи 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 106,5 фоизга, оқова сув хизматлари эса қарийб 100 фоизга қимматлашган.

Худди шу даврда оқова сув хизматлари 99,3 фоизга – деярли икки бараварга қимматлашди. Идора маълумотларига кўра, чиқиндиларни тозалаш учун тўловлар йил давомида 19,5 фоизга ошган.

Бундан ташқари, алоқа хизматлари, жумладан, интернет, почта ва мобил алоқа хизматлари нархи 16,1 фоизга ошди, дейилади хабарда.

Коммунал тарифларнинг ошиши Украинада йиллик инфляциянинг тезлашиши фонида юз бермоқда. Давлат статистика маълумотларига кўра, 2026 йил октябрь ойида у сентябрдаги 10 фоизга нисбатан 11 фоизга етди. Шу билан бирга, ой давомида истеъмол нархлари 1,8 фоизга ошди, сентябрь ойида эса ўсиш 2,1 фоизни ташкил этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: