Мексикада ҳарбийлар ва наркокартель ўртасидаги отишмада икки киши ҳалок бўлди

Мексикада ҳарбийлар ва наркокартель ўртасидаги отишмада икки киши ҳалок бўлди

Ҳарбийлар ва Мексика картель аъзолари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди, икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Milenio газетаси хабар берди.

Нашр иқтибос келтирган расмийларга кўра, воқеа Мексиканинг Халиско штатидаги Окотлан муниципалитетида содир бўлган. Мамлакат Мудофаа вазирлиги ходимларига ўғирланган автомобиль ҳақида хабар келиб тушган ва воқеа жойига етиб боргач, учта машинада қуролланган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ҳужумга учраган.

Ҳарбийлар зирҳли транспорт воситасини таъқиб қилиб, уриб юборган, натижада отишма бошланган. Нашрнинг ёзишича, икки ҳужумчи ҳалок бўлган, ҳарбий хизматчилардан бири ва тасодифий йўловчи аёл жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган. Расмийлар гумонланувчилардан бири, Гондурас фуқаросини ҳам қўлга олди.

Автомобилдан Мексиканинг «Янги авлод Халиско» картелига тегишли пулемёт, учта милтиқ ва иккита граната мусодара қилинди, деб ёзади газета. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бошқа аъзоларни қидириш мақсадида патруллик ишларини олиб бормоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: