Путин Европа вакилларини Москвага таклиф қилди
Путиннинг айтишича, Россия дипломатик каналлар орқали Европа вакилларини Москвага келишга таклиф қилган. Мақсад — Европа давлатлари тинчлик музокараларига қандай ҳисса қўшмоқчи эканини аниқлаш. Унинг таъкидлашича, Европа хавфсизлиги ҳақида европаликларнинг ўзисиз гаплашиш мантиқсиз.
Украина президенти Зеленский Европа етакчиларининг Россия таклифи билан Москвага боришини нотўғри қарор деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, урушни тугатиш бўйича музокаралар ҳар икки томоннинг келишувга тайёрлигини кўрсатадиган бетараф ҳудудда ўтказилиши керак.
