Мексика президенти Хитойдаги саммитга оддий рейсда йўловчилардан бири бўлиб учиб борди
Қарийб 21 соат давом этган парвозда Клаудия Шейнбаум бизнес-классда эмас, эконом-классдаги учталик жойнинг ўртасидаги ўриндиқда кетган.
Мексикада давлат харажатларини қисқартириш сиёсати 2018 йилда собиқ президент Андрес Мануел Лопес Обрадор даврида бошланган. У президентлик самолётидан фойдаланишдан воз кечиб, 2023 йилда Боеинг 787 русумли самолётни Тожикистонга қарийб 92 миллион долларга сотган эди.
