Трамп Украина бўйича қарорлар Киев иштирокисиз қабул қилинмаслигини билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Украина раҳбариятининг бевосита иштирокисиз мамлакат тақдирига оид қарорлар қабул қилиш ниятида эмаслигини маълум қилди. У бу ҳақда NBC телеканалига берган интервьюсида айтди.
Трамп Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Киев иштирокисиз ҳеч қандай қарор қабул қилинмаслиги кераклиги ҳақидаги позициясини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
«Мен у билан розиман. Усиз ҳеч нарса қилмаган бўлардим, чунки у бу мамлакатнинг раҳбари», — деди Трамп. Бу ҳақда NBC журналисти Гейб Гутьеррес АҚШ президенти билан телефон орқали суҳбатдан сўнг ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Трамп, шунингдек, яқинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путин билан Шэньчжэнь шаҳрида ўтказган учрашувини 10 баллик шкала бўйича 12 баллга баҳолади. Унинг айтишича, мулоқот жуда муваффақиятли ўтган ва иштирокчилар ўртасида «ажойиб муносабатлар» шаклланган.
АҚШ президенти Украина масаласи уч томонлама музокараларда асосий мавзулардан бири бўлганини билдирди. Томонлар Эрон атрофидаги вазиятни ҳам муҳокама қилган.
Украина ҳақидаги суҳбат давомида Трамп Владимир Путин Қрим кўпригига берилган зарба ва унинг оқибатида кўприк конструкцияси вайрон бўлганидан норози эканини айтди. АҚШ президенти Россия раҳбарининг бундай муносабатини тушунарли деб баҳолади.
