Путинни ҳибсга олмаган Тожикистон Европа Иттифоқи танқидига учради
Европа Иттифоқи Россия президенти Владимир Путиннинг 19–20 ноябрь кунлари Тожикистонга ташрифи ортидан Душанбени халқаро мажбуриятларни бажармагани учун танқид қилди.
2023 йилда Халқаро жиноий суд украиналик болаларни ноқонуний депортация қилиш билан боғлиқ айбловлар асосида Путинни ҳибсга олишга ордер берган. Бироқ Тожикистон ушбу судга аъзо бўлишига қарамай, Россия президентини ҳибсга олмади. Аксинча, уни Душанбе аэропортида шахсан президент Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Айни пайтда Тожикистон Халқаро жиноий суддан чиқиш ҳақида БМТни расман хабардор қилган. Қарор 2027 йил 20 ноябрдан кучга киради. Европа Иттифоқи эса алоҳида баёнот билан чиқиб, Душанбени бу қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди.
