USAID дунё бўйлаб фаолият юритувчи жиноий синдикат эди
Бу ҳақида Грузия парламенти раиси Шалва Папуашвили айтиб ўтди.
Янги эълон қилинган ҳужжатларга кўра USAID 2008 йилдан 2025 йилга қадар Грузияда “хорижий ахборот таъсирини” молиялаштириш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу пуллар эвазига Грузияда нодавлат нотижорат ташиклотлари ва оммавий ахборот воситалари яратилган, экспертлар ва фаоллар тайёрланган, деди Папуашвили.
Бироз олдин Илон Маск Х ижтимоий тармоғида USAID фаолиятига оид қатор ҳужжатларни эълон қилган эди.
