Мадуро қамоқхонадан Россияга салом йўллади
Нью-Йоркда ҳибсда сақланаётган Венесуэланинг собиқ президенти Николас Мадуро Россияга салом йўллаб, уни қардош мамлакат деб атади. Бу ҳақда ҳукмрон Венесуэла Бирлашган социалистик партияси халқаро ишлар бўйича раис ўринбосари Таня Валентина Диас маълум қилди.
Унинг айтишича, Мадуро Россияни доимо қардош ва ҳамжиҳат давлат сифатида қадрлаганини билдирган.
«У, шунингдек, доимо қардош ва бирдам бўлиб келган ушбу мамлакатга салом йўллайди», — деди Диас «Неоколониализмнинг замонавий амалиётларига қарши миллатлар озодлиги учун кураш тарафдорлари форуми»да сўзлаган нутқида.
Бу ҳақда RIA Novosti агентлиги хабар берди.
