Мирзиёев Трампга совға қилинган ўзбекча айвонлар Вашингтон марказига ўрнатилди

Мирзиёев Трампга совға қилинган ўзбекча айвонлар Вашингтон марказига ўрнатилди

Вашингтондаги тарихий West Potomac Park боғида анъанавий ўзбек айвонлари ўрнатилди. Уларни Шавкат Мирзиёев АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Дональд Трамп ва Америка халқига совға қилди.

Ўймакор нақшлар, нафис устунлар, усталаримизнинг меҳнати энди Америка пойтахтининг марказида турибди. Айвонлар дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳларни ўзбек маданияти билан таништиради. АҚШдаги ватандошларимиз учун эса байрамлар ва учрашувлар ўтказиладиган қадрдон жойга айланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: