Швецияда cовет Т-80 танки акс этган йўл белгиси ўрнатилди
Ушбу белгилар еттита кўприкда пайдо бўлган бўлиб, улар ҳарбий техника учун рухсат этилган максимал оғирликни кўрсатиб турарди.
Бу Швецияни НАТО стандартларига мослаштиришга қаратилган синов лойиҳасининг бир қисми бўлган.
Белгилар ўрнатиб бўлинганидан сўнг унда акс этган танк силуэти совет Т-80 танкига ўхшашлиги пайқалган.
Айни дамда ушбу йўл белгилари алмаштирилмоқда.
