Флик «Барселона» раҳбариятидан иккита трансфер сўради

Флик «Барселона» раҳбариятидан иккита трансфер сўради

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансферлар ойнасида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни муҳим вазифа деб ҳисобламоқда.

Sport.es нашрининг хабар беришича, германиялик мутахассис клуб спорт раҳбариятига янги марказий ҳимоячи сотиб олиш зарурлигини маълум қилган.

Шунингдек, агар Алекс Бальде жамоани тарк этса, унинг ўрнини тўлдириш учун чап қанот ҳимоячисини ҳам харид қилиш режалаштирилмоқда.

Фликнинг бу талаби «Барселона» таркибидаги бир қатор ҳимоячилар жароҳат олгани билан боғлиқ.

Бироқ каталонияликларнинг трансфер режаларини амалга оширишида Ла Лиганинг молиявий қоидалари тўсиқ бўлиши мумкин.

Манбага кўра, Алекс Бальденинг эҳтимолий сотилиши ёки «Ливерпуль» томонидан ижарага олинган Рональд Араухонинг тўлиқ трансфери учун тўлов амалга оширилиши клубга қўшимча маблағ келтириши мумкин.

«Барселона» ушбу тушумлардан янги ҳимоячи сотиб олиш учун фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: