Путин украиналикларни Россия томонига ўтишга чақириб, буни «тарихнинг умумий ва тўғри томони», деб атади

Путин украиналикларни Россия томонига ўтишга чақириб, буни «тарихнинг умумий ва тўғри томони», деб атади

Россия президенти Владимир Путин бу ҳақда режиссёр Эмир Кустурицага берган интервюсида гапирди.

«Украиналиклар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар менга қулоқ солишини истардим. Бугун нималар юз бераётганидан, қандай фожиалар содир бўлаётганидан қатъи назар, келажак ҳақида ўйлаш керак. Агар кучли, нуфузли бўлишни ва ривожланиш учун яхши шароитларга эга бўлишни истасак, албатта, бирга бўлишимиз керак. Яъни умумий мақсадларга эришиш учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришимиз лозим», — деди Путин.

«Мен уларга шуни айтмоқчиман: бизнинг тарафимизга ўтинг, чунки бу бизнинг умумий томонимиз. Тарихнинг умумий, тўғри томони», — дея қўшимча қилди у.

Шу билан бирга, Путин бу чақириқ Россия ва Украина ягона давлатга бирлашиши кераклигини англатмаслигини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: