Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатини мағлубият билан бошлади

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг илк турида Кот-д’Ивуар вакилларига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувда ҳисоб 7-дақиқада Хуберт Яо томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Муҳаммад Ҳакимов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 88-дақиқада Диаррасуба рақибларга ғалаба келтирган голни киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини мағлубият билан якунлади.

U-17 жаҳон чемпионти. «E» гуруҳи

КОТ-Д’ИВУАР – ЎЗБЕКИСТОН – 2:1

Голлар: Яо, 7, Диаррасуба, 89 — Муҳаммад Ҳакимов, 50

Дўстларингизга ҳам юборинг: