Эштон Катчер дунёдаги энг бой актёрга айланди
Унинг инвестиция портфели ҳозирда 9 миллиард доллардан ошиб кетди.
Сўнгги йилларда у актёрлик фаолиятидан деярли чекиниб, эътиборини инвестицияларга қаратди. Ўтган 17 йил давомида Катчер Skype, Spotify, Uber, Airbnb, OpenAI ва Anthropic каби компанияларга улар ривожланишининг дастлабки босқичларида сармоя киритган.
Унинг энг катта даромади Anthropic компаниясининг бозорга чиқиши ортидан келди: дастлаб киритилган 35 миллион доллар сармоя 7 миллиард долларга айланди.
Эътиборлиси, актёрнинг бўлажак рафиқаси Мила Кунис ўз вақтида Катчерни сармоя билан шуғулланишдан қайтарган ва бундан 15 йил муқаддам «Uber» ҳамда биткоинга пул тикишни даҳшатли хато деб атаганди.
Маълумот учун: Эштон Катчер (1978 й.т.) «Жобс» («Jobs», 2013) филмида «Apple» асосчиси Стив Жобс образини гавдалантирган.
