Эрон F-16 қирувчи самолётига зарба берди
Кеча F-16 самолёти 7700 кодли фавқулодда сигнални узатди ва «Ал-Дафра» авиабазасига қаттиқ қўнишни амалга оширди, деб хабар бермоқда Tasnim.
Эрон армияси матбуот хизмати шанба куни хабар беришича, воқеа жумага ўтар кечаси содир бўлган.
Операция давомида Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Америка F-16 самолётига зенит ракетасини учирди. Ракета самолёт яқинида портлаб, унга шикаст етказди; натижада экипаж ўз вазифасини тўхтатишга ва БААнинг «Ал-Дафра» авиабазасига фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди.
