Тожикистонда туғилиш камайди, ўлим ҳолатлари эса кўпайди

Тожикистонда туғилиш камайди, ўлим ҳолатлари эса кўпайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Тожикистонда 175,8 мингта туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга кам.

Шу даврда ўлим ҳолатлари 3,3 фоизга ошиб, 26,2 мингтани ташкил этди. Аҳолининг табиий ўсиши эса 3,5 фоизга камайиб, 149,6 минг кишига етди.

Туғилишнинг энг катта пасайиши Тоғли Бадахшон автоном вилоятида кузатилди — 11,5 фоиз. Хатлон вилоятида 4 фоиз, Душанбе шаҳрида 2,3 фоиз, Суғд вилоятида эса 1,9 фоиз камайиш қайд этилди.

Манба: Тожикистон Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: