Мисрда ёнилғи ташувчи юк машинаси портлаб, катта ёнғин келиб чиқди: қурбонлар бор
Гиза шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳатланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 27 та транспорт воситаси, жумладан, енгил автомобиллар ва мотоцикллар ёниб кетган.
Ҳодиса 25 ноябрь куни Миср пойтахти яқинидаги Гиза провинциясидаги ҳалқа йўлидаги 10-тоннель ҳудудида содир бўлган. № Бензин ташувчи автомобиль йўл тўсиғига урилганидан сўнг портлаш содир бўлди ва аланга тезда ёнидан ўтаётган автомобилларга тарқалди. Натижада кўплаб транспорт воситалари ёниб кетган,» – дейилади телеканал хабарида.
Қутқарув операциясини амалга ошириш учун 39 та тез ёрдам машинаси юборилди. Жабрланганлар бир нечта тиббиёт муассасаларига етказилган ва уларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
