«250 га 22» формуласи: Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашди
Россия Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев РБКга маълум қилишича, томонлар «250 га 22» формуласи бўйича жасадларни алмашган.
Украина ҳозирча бу маълумотни тасдиқламаган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, икки давлат махсус хизматлари асирларни алмашиш бўйича рўйхатлар устида ишламоқда. Унинг таъкидлашича, бу жараён яқин орада якунланиши мумкин.
