Путин ва Пашинян Россиянинг Арманистондаги ҳарбий базаси масаласини муҳокама қилади
Россия президенти Владимир Путин ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян бўлажак музокараларда Россиянинг Арманистондаги ҳарбий базаси масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, айрим қийинчиликларга қарамай, Россия ва Арманистон ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳаларни қамраб олади. Томонлар Арманистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) қолиши ёки ундан чиқиши масаласини ҳам муҳокама қилади.
Песков Никол Пашиняннинг Россияга ташрифи анча олдин келишилганини ва Кремл унга тайёргарлик кўраётганини қўшимча қилди.
