Эрдўғон аралашувидан сўнг Грузияда 16 нафар туркиялик мухлис озод этилди
Грузиянинг Батуми шаҳрида «Бешиктош» ва Исроилнинг «Хапоэль» клуби ўртасидаги ўйиндан кейин юзага келган тартибсизликлар сабабли қўлга олинган 16 нафар туркиялик мухлис озод қилинди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон топшириғи билан адлия вазири Акин Гюрлек грузиялик ҳамкасби билан музокара ўтказиб, фуқароларни зудлик билан озод қилишни талаб қилган.
Туркия ва Грузия ўртасидаги музокаралардан сўнг барча 16 нафар мухлис озодликка чиқарилди.
