Тошкентда чиқинди олиб чиқиш хизмати нархи 33 фоизга ошиши мумкин
Пойтахтда аҳоли учун чиқинди олиб чиқиш хизмати тўловини киши бошига ойига 8 400 сўмдан 11 200 сўмга ошириш таклиф этилмоқда.
Тарифларни ошириш бўйича қарор лойиҳаси 25 ноябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси томонидан маъқулланган.
Шунингдек, юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун ҳам чиқинди билан боғлиқ хизматлар нархини 33,3 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
Қарор лойиҳаси 15 кун давомида жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Шундан сўнг шаҳар Кенгаши сессиясига киритилиши кутилмоқда.
