Starshield тизимидаги чекловлар сабабли Украина айрим операцияларни бекор қилишга мажбур бўлмоқда

Starshield тизимидаги чекловлар сабабли Украина айрим операцияларни бекор қилишга мажбур бўлмоқда

Украина Қуролли кучлари (ҚКУ) фойдаланаётган Starshield сунъий йўлдош алоқа тизими ишидаги чекловлар дронларнинг катта йўқотилишига ва бир қатор ҳарбий операцияларнинг бекор қилинишига олиб келди.

Бу ҳақда Kyiv Independent (KI) нашри украиналик икки нафар ҳарбийга таяниб хабар бермоқда.

Украиналик ҳарбийлардан бири чекловлар ўрта масофага учувчи зарбали дронлардан, жумладан, Fire Point компанияси томонидан ишлаб чиқарилган FP-2 дронларидан фойдаланишга жиддий таъсир кўрсатганини маълум қилган.

KI суҳбатдошининг сўзларига кўра, айрим зарба бериш операциялари давомида дронлар йўқотилиши «ўта юқори» даражага етган, бошқа миссияларни эса бутунлай бекор қилишга тўғри келган.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский BBC телеканалига берган интервьюсида Украина Қуролли кучлари учун Starlink ва Starshield тизимларидан фойдаланишга қўйилган чекловлар сақланиб қолаётганини тасдиқлаган эди.

У ноябрь ойида АҚШ ва SpaceX компаниясини ушбу чекловларни бекор қилишга чақирган. Зеленскийнинг таъкидлашича, чекловлар Украина энергетика инфратузилмасини Россия дронлари ҳужумларидан ҳимоя қилишга тўсқинлик қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: