«Барча афғонлар ўз юртига қайтарилиши керак»

«Барча афғонлар ўз юртига қайтарилиши керак»

Барча афғонлар ўз юртига қайтарилиши, Украинадаги уруш тугаганидан сўнг эса 1,1 миллион украиналик ҳам ўз ватанига қайтиши керак, дея фикр билдирди Германиянинг «АфД» партияси етакчиси Вайдел

Вайделнинг бошқа баёнотлари:

– Россия босқинидан олдин Донбассдаги аҳолини айнан Украина ўққа тутаётган эди. Бу ҳақда ҳеч қачон гапирилмайди;

– Рус тилида сўзлашиладиган ҳудудлар Россия таркибига киради ва Россия улардан воз кечмайди;

– Украина эгаллаб олинган ҳудудларни Россияга бериши, Германияда бўлиб турган украиналиклар эса ўз юртларига қайтишлари керак;

– Эгаллаб олинган ҳудудларни топширмасдан туриб тинчлик шартномасини тузиш эҳтимолини «мутлақо хаёлий нарса»;

– Россияликлар ўзлари ва НАТО ўртасида хавфсизлик йўлагини яратишни истайдилар ва улар бундан бошқа ҳеч нарсага рози бўлмайдилар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: