Беларусда Spotify 1 декабрдан солиқ қарзлари сабаб блокланади

Беларусда Spotify 1 декабрдан солиқ қарзлари сабаб блокланади

Беларусда Spotify мусиқа стриминг хизматига кириш 2026 йил 1 декабрдан бошлаб чекланади. Бунга компаниянинг тўланмаган қўшилган қиймат солиғи бўйича қарзи сабаб бўлган. Бу ҳақда Беларус Солиқлар ва йиғимлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик баёнотига кўра, солиқ идоралари компания билан қарзни ундириш бўйича иш олиб борган, бироқ Spotify бюджет олдидаги мажбуриятларини бажармаган. Шу сабабли электрон хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган интернет-ресурсга киришни чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Блокировка натижасида Беларус ҳудудида Spotify контенти тарқатилиши тўхтайди ва компания маҳаллий фойдаланувчилардан даромад олиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Обунани олдиндан тўлаган, аммо хизматдан фойдалана олмагани учун пулни қайтариб олмоқчи бўлган фойдаланувчиларга Spotify билан бевосита боғланиш тавсия этилган.

Шунингдек, Spotify аввалроқ оилавий обуналардан фойдаланиш қоидаларини кучайтирган эди. Янги талабларга кўра, обуна иштирокчилари тариф маъмури билан бир манзилда яшашини тасдиқлаши керак. Акс ҳолда, улар реклама билан қўллаб-қувватланадиган бепул тарифга ўтказилиши ва бошқа оилавий обунага қўшилиш имконияти чекланиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: