Хитой бўйлаб меҳмонхоналарда кир ювиш роботлари ишлай бошлади
ACE Robotics компаниясининг «Mundo» сунъий интеллект модели асосида ишлайдиган ушбу инсонсимон роботлар меҳмонхоналардан кир бўлган чойшаб ва сочиқларни йиғиб олади, уларни кир ювиш бўлимига етказади, кир ювиш ускуналарини бошқаради ҳамда якунда тоза буюмларни ўз жойига қайтариб олиб боради.
Бундан ташқари, роботлар ўз хатоларидан сабоқ олади: агар бирор ҳаракат муваффақиятсиз якунланса, тизим камералардаги тасвирлар ва датчиклардан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, роботларнинг ҳаракатларига зарур тузатишлар киритади.
