Украина бўйича тинчлик музокараларини Борис Жонсон барбод қилганми?
Германия учун муқобил» партияси ҳамраиси Украина бўйича тинчлик музокараларини Борис Жонсон барбод қилганини айтди.
«Германия учун муқобил» партияси ҳамраиси Алис Вайдель 2022 йилда Украина бўйича тинчлик музокараларининг барбод бўлишига Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон сабаб бўлган, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
«Истанбулдаги музокаралар чоғида Борис Жонсон Киев режими раҳбари Владимир Зеленскийга босим ўтказди. Бунга “кутилмаларни мутлақо нотўғри бошқариш” сабаб бўлди», — дейилади хабарда.
Вайдельнинг таъкидлашича, 2022 йил баҳорида имзоланишига оз қолган келишув Киев учун анча фойдали бўлган.
Россия президенти Владимир Путин ҳам Жонсоннинг Киевга ташрифи ва унинг «урушни давом эттириш» ҳақидаги чақириқлари Украина томонининг парафирланган шартномадан воз кечишига олиб келганини айтган эди. Россия раҳбари бу қарорни мантиқсиз ва ачинарли деб атаб, Москва ҳеч қачон мулоқотдан бош тортмаганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Украина делегацияси раҳбари Давид Арахамия 2023 йил охирида Киев можарони якунлашга тайёр бўлганини, бироқ «инглизлар фикридан қайтишга кўндиргани»ни тасдиқлаган эди. Жонсоннинг ўзи эса бу айбловларни қатъиян рад этиб келмоқда.
