Мэттю Макконахи 2028 йилда АҚШ президенти лавозимига номзодини қўйиши мумкин — The Hill
The Hill газетаси хабар беришича, актёр Мэттю Макконахи 2028 йилги АҚШ президентлик сайловларида иштирок этиши мумкин. Ҳозирча у сайловларда қатнашиш эҳтимоли ҳақида оммага изоҳ бермаган.
Конгрессга оралиқ сайловлар олдидан Макконахи видео мурожаат ёзиб, мустақил номзодлар сиёсий курашда норозилик билдириш учун эмас, балки ғалаба қозониш имкониятига эга номзодлар сифатида иштирок этиши кераклигини айтган.
