Мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади

Мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир вилоятда биттадан умумий ўрта таълим муассасаларида 10-11 синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

 

Мактабларга педагогика бўйича машғулотларни ташкил этиш жараёнларида тегишли ҳудуддаги педагогика олий таълим муассасасалари ёрдам беради.

 

Илғор хорижий тажрибалар асосида педагогик синфлар учун алоҳида ўқув дастури ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

 

Педагогик синфларни тамомлаган битирувчиларга шаҳодатнома ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.

 

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети педагогик синфлари ташкил этилган мактаблар ва бириктирилган педагогика олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик ёрдам кўрсатади.

 

Ҳужжат билан Умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик синфларни ташкил этиш ва битирувчилари бандлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

 

– педагогик синфларни ташкил этиш тартиби;

 

– мактаблар ва педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари ҳамкорлиги;

 

– педагогик синфлар битирувчиларига тегишли касб бўйича ишлаш ҳуқуқини бериш.

Дўстларингизга ҳам юборинг: