Саудия Арабистони расмийлари ўз еридан кўчишга кўнмаганларни жазолаши мумкин!

Саудия Арабистони расмийлари ўз еридан кўчишга кўнмаганларни жазолаши мумкин!

Бу ҳақда Саудия махфий хизматининг собиқ зобити, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ва ҳукумат бошлаган лойиҳалардан норози одамлар сўзлаб бердилар.

Саудия Арабистони ўз иқтисодининг фақат нефтга боғлиқлигидан воз кечиш мақсади кўзланган улкан лойиҳалар бошлаган.

«Саудия нигоҳи – 2030» деб номланган стратегия эълон қилинган.

Бу стратегияга мувофиқ қатор амбицияли лойиҳалар амалга оширилиши керак, улардан бири «Neom» деб номланган 500 миллиард долларга баҳоланган экологик ҳудудни барпо этишдир.

Унинг ичига «Линия» деб номланган эни 200 метр, узунлиги эса 170 километр масофага чўзилган экошаҳар ҳам кирган, у автомобилсиз шаҳар бўлиши керак.

Саудия ҳукумати янги қурилиш учун 6000 дан ортиқ инсон ўзларининг яшаб турган жойларидан кўчириладилар дейди.

Ал-Ҳурайбада аксари Ҳувайтат қабиласи вакиллари истиқомат қилганлар ва маҳаллий одамлар ўзларининг яшаб турган жойларидан кўчишдан бош тортганлар.

Дўстларингизга ҳам юборинг: