Қабристонда бой билан камбағалнинг боласи тупроқ ўйнаб ўтирибди!.. (видео)
Жуда эски мавзу. Бойларни бой бўлганлиги учун ёмон кўрамиз. Нега? Кўролмаслик аломати эмасми бу? Бой деган ном, собиқ иттифоқ даврида, қораланган эди. Шундан кейин у одамларни онги-шуурига сингиб кетди. Эндиликда кимнки бой кўрсак, ўша ёмон, деб биладиган бўлиб қолдик. Ваҳоланки, ўзимиз ўша бойларга яқинлашишга ҳаракат қиламиз… Бойни ёмони бўлгани каби кабағалнинг ҳам ёмони бор, бойнинг яхшиси бўлгани каби кабағалнинг ҳам яхшиси бор. Агар биз мисолни бир бойнинг боласи бор экан, деб бошласак, демак яхши бойларга нисбатан зулм қилиб қўйган бўламиз…