Франция Озарбайжонни бўлгинчиларни қўллаб-қувватлашда айблади

Франция Озарбайжонни бўлгинчиларни қўллаб-қувватлашда айблади

Франция ҳукумати душанба куни тартибсизликлар бошланган Тинч океанидаги Франциянинг денгиздаги ҳудуди бўлган Янги Каледонияга қўшин юбораётганини айтди. Франция президенти Эммануел Макрон ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва ҳукумат ҳар қандай зўравонлик кўринишларига кескин жавоб беришини айтди. Расмийлар Янги Каледонияда комендантлик соати жорий қилди ва Хитойнинг ТикТок ижтимоий тармоғини тақиқлади.

Янги Каледонияда тартибсизликлар Франция парламенти маҳаллий қонунчилик ассамблеясига сайловлар тартибини ўзгартириш тўғрисидаги қонунни қабул қилганидан кейин бошланди. Чоршанба куни якунланган тузатишларга кўра, Янги Каледонияда 10 йил яшаган француз фуқароларига овоз бериш ҳуқуқи берилади. Бу Янги Каледониянинг туб аҳолиси бўлган кўплаб канакларни ғазаблантирди ва уларнинг сиёсий таъсири энди камаяди деб қўрқишади.

Озарбайжоннинг бунга нима алоқаси бор?

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин Озарбайжон ҳукумати Янги Каледониядаги воқеаларга аралашаётганини айтди. “Бу фантазия эмас. Афсуски, айрим айирмачилар Озарбайжон билан келишувга эришди”— деди ички ишлар вазири France 2 телеканалига берган интервюсида. Дарманен қандай аралашув ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади. Озарбайжон ҳукумати Парижнинг Янги Каледония ишларига аралашиш ҳақидаги баёнотларига ҳозирча изоҳ бермади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: