Украинадаги энг йирик металлургия заводи сафарбарликдан азият чекди

Украинадаги энг йирик металлургия заводи сафарбарликдан азият чекди

Сафарбарлик Украинадаги энг йирик кон-металлургия корхонаси «АрселорМиттал Кривой Рог»нинг мавжудлигига таҳдид солади, деди унинг раҳбари Мауро Лонгобардо Британиянинг Financial Times газетасига берган интервьюсида.

 

«Агар Украина расмийлари сафарбар қилишда давом этсалар, бизда ишлаш учун етарли ходимлар бўлмайди» – деди у.

 

Компания аёлларни заводга жалб қилиш учун шаҳар бўйлаб «Қизлар ҳақиқатан ҳам бу ерда ҳукмронлик қилади!» шиори туширилган тўқ сариқ рангли комбинезондаги аёллар тасвирлари туширилган реклама тахталарини жойлаштирди. Ишга олиш стратегияси қисман чақирилувчиларни алмаштиришга қаратилган, деб тан олди Лонгобардо.

 

«Илгари завод аёлларни ишга қабул қилган бўлса, эндиликда улар кўпроқ жисмоний меҳнат талаб қиладиган ролларни ўз зиммаларига олишмоқда», — дейилади нашрда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: