Вашингтон Осиё минтақасида вазиятни кескинлаштиришни режалаштирмоқда
Сергей Лавров Остонада ўтган ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши якунида шундай фикр билдирди. Вазирнинг матбуот анжуманидаги асосий баёнотлари:
▪️ШҲТ Евроосиёни ягона маконга айлантиришда ҳаракатлантирувчи кучга айланиши мумкин.
▪️Россия Мўғулистон ШҲТнинг тўлақонли аъзоси мақомини олиши мумкин бўлган кейинги давлат бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
▪️Лаос ва Жазоир ШҲТ ҳамкори мақомини олиш учун мурожаат қилди.
▪️Москва Вашингтон имкон қадар Осиё минтақаси, жумладан, КХДР атрофида вазиятни кескинлаштиришни режалаштираётганини истисно этмайди.
▪️АҚШ авиация санкциялари, эҳтиёт қисмлар етказиб беришга тақиқ (шу жумладан Эронга қарши) одамларни хавф остига қўяди, АҚШ оддий фуқароларга онгли равишда зарар етказади.
▪️Россия Хитой иқтисодиётининг ўсиши ва Пекиннинг Марказий Осиё билан савдоси ўсишида хавф кўрмаяпти, бу табиий ривожланиш.