Укропнинг қандай фойдаси бор?
Укроп ўсимлиги барглари С, А, В², В⁶, Р, РР витаминларига, кальций, калий, фосфор, темир ва магний микроэлементларига бой ҳисобланади. Бу моддаларнинг барчаси организмда осон ҳазм бўлади. Шунингдек, улар қон ҳосил бўлишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ушбу кўкат ошқозон-ичак ва сийдик айириш тизимини тозалайди. Нафас олиш тизими аъзоларига ва жигарга фойдалидир.
Тинчлантирувчи таъсирга эга. Уйқусизликда ҳам яхши самара беради. Қон босимини пасайтиради, Шишларни ҳам кетказади