Ўзбекистон делегацияси Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида қатнашди

Ўзбекистон делегацияси Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида қатнашди

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва ташқи ишлар вазири Баҳтиёр Саидов биргаликда Эроннинг марҳум Президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ва бошқа юқори мартабали мулозимлари билан видолашув маросимида иштирок этиш учун Теҳронга борди. Бу ҳақда Саидов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари номидан Эрон халқи билан бирдамлигимизни ва чуқур ҳамдардлигимизни изҳор қилдик”, дея ёзиб қолдирди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: