Россияда 5 нафар ўзбекистонлик автоҳалокатга учради
Россия Федерациясининг Тюмень вилоятида 25 май куни 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учраган. Бу ҳақда “Вслух” нашри хабар берди.
Автоҳалокат Аромашево—Вагай йўлида юз берган. Ҳолат ҳақида Тюмен вилояти йўл-патрул полицияси хабар берган. 28 ёшли ўзбекистонлик фуқаро бошқарувида бўлган Kia русумли автомобиль тезлик оширилиши натижасида трассадан чиқиб кетиб, ағдарилган.
Расмийларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 ва 5 ёшли икки бола, 30 ва 32 ёшли йўловчилар, шунингдек, ҳайдовчининг ўзи ҳам жабрланган. Улар Сургутдан Россия чегараси томон кетаётган бўлган.
Вилоят полицияси ҳалокат юзасидан текширув давом этаётганини маълум қилди.