Италия мудофаа вазири: Бош котиб бутун НАТО учун қарор бера олмайди

Италия мудофаа вазири: Бош котиб бутун НАТО учун қарор бера олмайди

Италия мудофаа вазири Гидо Кросетто НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Киевга Россия ҳудудига Ғарб қуроллари билан зарба беришга рухсат бериш ҳақидаги баёнотига изоҳ бериб, на альянс раҳбари, на алоҳида давлатлар бутун НАТО ўрнига қарор қабул қила олмайди, деди.

 

Бу ҳақда у «La Stampa» газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

 

«НАТО Бош котиби ёки алоҳида давлат ҳамма учун чизиқни белгилай олмайди. Бу Столтенбергга ҳам, Франция президенти Эммануэл Макронга ҳам тегишли», деди у.

 

Кросеттонинг ишончи комилки, Украинага ёрдам бераётганда кескинлашувга олиб келадиган қадамларни қўйиш хато бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: