Жиззахда портлаган машинада ҳалок бўлганлар маълум қилинди

Жиззахда портлаган машинада ҳалок бўлганлар маълум қилинди

Ушбу ЙТҲда неча киши вафот этгани аниқланди. Маълум бўлишича, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 28 май куни Nexia-2 га ўрнатилган газ баллони портлаган.

ЙТҲ оқибатида машина ҳайдовчиси (1961 йилда туғилган), шунингдек, автомобиль салонидаги яна уч киши: 1968 (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи), 1993 ва 2015 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган.

Машина шу куни М-39 Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, автомобилларга газ қуйиш шохобчасида газ қуйдирган. Шундан сўнг соат 13:00 атрофида бошқарув пайти машина газ баллони портлаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: