КХДРнинг айғоқчи сунъий йўлдоши парвози муваффақиятсиз якунланди

КХДРнинг айғоқчи сунъий йўлдоши парвози муваффақиятсиз якунланди

Ракета учирилганидан кўп ўтмай ҳавода портлаб кетган.
КХДР Давлат аэрокосмик муҳандислик бошқармаси баёнотида қайд этишича, “Мaллигён-1-1” айғоқчи сунъий йўлдошини олиб кетаётган ракета учирилганидан кўп ўтмай парвознинг биринчи босқичида ҳавода портлаган. Ҳалокатга ракета двигателининг носозлиги сабаб бўлган.

 

Ушбу сунъий йўлдошни учиришга уринишдан бир неча дақиқа ўтгач, Жанубий Корея ҳарбийлари унинг қолдиқлари КХДРнинг ғарбий соҳиллари яқинига қулаб тушганини қайд этди.

 

Шимолий Корея 2023 йил сентябрида ўзини “ядровий давлат” деб эълон қилган ва сўнгги ойларда ядровий қурол олиб юришга қодир баллистик ракеталарни фаол синовдан ўтказмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: