ОНА СУТИНИ КЎПАЙТИРИШ ҳақида 3 та асосий тавсия!!!
Эмишни чекламанг. Бола қамча кўп эмса сизда сут ишлаб чиқарилиши шунча кўпаяди.
(20-30минут эмсин. Ҳоҳласа 40 минут. Чекламанг!)
Тунги эмизишларга аҳамият беринг ва сонини кўпайтиринг. Тунда лактацияга жавобгар гормонлар актив ишлайди. Кечаси болангиз қанча кўп эмса кундуз куни сутингиз шунча кўп бўлади.
Болангизни тунда ёнингизда олиб ётинг. Бу сут келишини яхши таъминлайди. Ҳеч бўлмаса сутингиз кўпайгунга қадар.
Фарзандингизни кўпроқ қучоқлаб ўпинг. Уни қўлингизда кўпроқ кўтариб юринг. Сиздаги «ОНА МEҲРИ» сутингиз кўпайишига олиб келади. Ишонинг. Бу синалган усул.